Шохида Касимова: “Мақсадимиз фақат эзгулик”

Инсон қадр-қиммати устун дунёни бунёд этишга ҳисса қўшиш Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг муҳим шиорларидан бири. 2001 йилда ўз фаолиятини бошлаган марказ кўмакка муҳтож кишилар, айниқса, одам савдосидан жабрланган шахсларга ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатиб, инсон ҳуқуқи, шаъни ҳимояси йўлида курашиб келмоқда. Шу давр ичида хорижий давлатларда қийинчиликка, қулликка тушиб қолган 20 мингга яқин киши марказ ходимлари кўмаги билан юртимизга қайтарилган. “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Ташқи ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, Миллий марказ, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, элчихоналар, халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаб келишади. Марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар асосан USAID - АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги дастури доирасида ва ЕвроОсиё фонди томонидан қўллаб-қувватланади. Мана 22 йилдан буён Марказнинг кенг қамровли хайрли ишлари халқимиз манфаатларига хизмат қилаётгани, тарғибот ишлари одам савдоси жиноятининг камайишига ҳисса қўшаётгани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ҳам кўп бора эътироф этиб келинмоқда. Одам савдосидан жабрланаётган шахсларни қутқариш билан бирга, уларнинг реабилитацияси бўйича қилинаётган ишлар ҳам таҳсинга сазовор. Жабрдийда хотин-қизларга психологик кўмак кўрсатиш билан бирга касб-ҳунарга ўқитилаётгани уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам бермоқда. Муаммоларни ҳал қилишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани муҳим ўрин тутаётганини алоҳида қайд этиш лозим. Ташкилот одам савдоси ва зўравонликнинг бошқа кўринишларининг олдини олиш, мушкул вазиятдаги мигрантларга ёрдам кўрсатиш билан бирга бу жараёнга ёш волонтёрлар жалб қилингани ишлар самарасини оширмоқда. Ўзбекистонда ННТлар ривожига эътибор қаратилаётганини “Истиқболли авлод” тимсолида кўриш мумкин. Битта нодавлат ташкилотнинг узлуксиз ва муваффақиятли фаолият олиб бораётгани, халқаро алоқаларни ривожлантираётгани унинг эркин фаолият юритаётгани ва қўллаб-қувватланаётганидан дарак беради. Фурсатдан фойдаланиб ташкилотнинг келажакдаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Иконка канала Громкая Зарядка
8 подписчиков
12+
1 просмотр
7 дней назад

, чтобы оставлять комментарии