Россия, мигрантлар: Коронавирусга чалинган муҳожирларга ёрдам маркази очилди - BBC Uzbek
Москвадаги бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар, миграция агентлиги вакиллари ҳамда журналистлар пандемия шароитида марказий осиёликларга ёрдам кўрсатиш мақсадини кўзлаган Жамоат Кенгашига бирлашганлар. Марказий осиёлик мигрантлар учун ягона рақамли колл марказ ҳам ишга туширилди. Бу рақамда Россиядаги муҳожирларга керакли маслаҳат ва ёрдам берилади. Рус тилини яхши билмаган мигрантлар учун ҳам муаммо йўқ: колл марказ операторлари ўзбек, тожик, қирғиз ва рус тилларида жавоб беришади. Кенгаш аъзолари волонтёр сифатида коронавирус юқтирган муҳожирга ва улар билан бир хонада ёки бир уйда яшайдиган хонадош-қўшниларига ҳам ёрдам беришади. #bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda