Жанубий қутб устидаги озон туйнуги бир ҳафта ичида Антарктидадан катта бўлиб кетди
Озон туйнугининг бундай кескин ошишига нима сабаб бўлганини олимлар ҳали ҳам билишмайди. Ҳар йили Ернинг Жанубий қутби устида озон туйнуги ҳосил бўлади. Бу йил туйнук бир ҳафта ичида Антарктидадан каттароқ бўлди. Бу ҳақида New Scientist хабар бермоқда. Ҳар йили августдан сентябргача бўлган даврда Жанубий ярим шарда баҳор бошланганда Антарктида устида озон қатлами юпқалашиб боради. Шундай қилиб, озон тешиги сентябр ойининг ўрталаридан октябр ойининг ўрталаригача бўлган даврда ўзининг максимал ҳажмига етади. Бу йил озон туйнугининг ҳажми 1979 йилдан бошлаб барча қайд этилган туйнукларнинг 75% ҳажмидан ошиб кетди. Озон туйнуги бу йил нима учун бунчалик тез ўсганини олимлар ҳали билишмайди. 2020 йил октябр ойида озон туйнуги ҳажми энг авжига чиқди - 24 миллион квадрат километрга етди. Жорий мавсум бошида озон туйнуги одатий тарзда ривожланиб, ўтган ҳафта давомида сезиларли даражада катталашди. Озон туйнукларидаги ўзгаришларни Коперник атмосфера мониторинги хизмати (CAMS) компьютерли моделлаштириш ва сунъий йўлдош кузатувлари ёрдамида кузатиб боради. тўлиқ: https://islamonline.uz/index.php/dolzarb-mavzu/news/item/5340-ozon